БМТ Бош Ассамблеяси Тожикистон ташаббуси билан сунъий интеллект бўйича резолюцияни қабул қилди, деб хабар тарқатди Тожикистон ТИВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, ҳужжат таълим, стартаплар ва халқаро ҳамкорликка эътибор қаратган ҳолда ишончли ва хавфсиз технологияларни ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳани тузилмага аъзо давлатларнинг мутлақ кўпчилиги қўллаб-қувватлади. Бу сунъий интеллектдан ахлоқий ва хавфсиз фойдаланиш бўйича глобал ҳамфикрликни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Қарорга кўра, Душанбеда Марказий Осиёда сунъий интеллект дастурларини мувофиқлаштирувчи Минтақавий сунъий интеллект маркази ташкил этилади.
С.Раҳимов, ЎзА
- Қўшилди: 30.07.2025
- Кўришлар: 249
- Чоп этиш