ЖССТ: Ҳар етти боладан бири хавф остида

Европада болалар ва ўсмирлар руҳияти билан боғлиқ муаммолар жиддий тус олмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) янги ҳисоботида шундай огоҳлантириш берилди.

Маълумотга кўра, 20 ёшга етмаган ҳар еттинчи европалик руҳий саломатлик етишмовчилигига дуч келган. Бу кўрсаткич сўнгги 15 йилда 30 фоиз ошган. Айниқса, қизлар орасида вазият оғир: 15-19 ёшлилар тўртдан бирининг руҳияти жойида эмас.

Мутахассислар бу салбий ҳолатни бир неча омил билан боғламоқда — пандемия оқибати, ижтимоий иҳоталаниш, иқтисодий беқарорлик, урушлар ва умумий зўриқиш даражаси кучайиши.

Ҳужжат муаллифлари да яна бир хавотирли жиҳат сифатида руҳий соғликни тиклаш бўйича ёрдам етарли эмаслигини таъкидлаган. Қитъа давлатларининг тўртдан бирида болалар учун жамоавий психологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган, ҳар беш давлатдан бирида эса муаммо бўйича алоҳида сиёсат ишлаб чиқилмаган.

ЖССТ вакили Жоао Бреда вазиятни “огоҳлик қўнғироғи” деб атаб, болалар учун сифатли ёрдам таъминланиши зарурлигига урғу берган. Мутахассислар, шунингдек, ёшлар AI чат-ботлар, жумладан "ChatGPT" платформасидан ҳиссий ёрдам сифатида фойдаланаётгани, мазкур тармоқ эса доим ҳам тўғри йўналиш беравермаслиги мумкинлигини қайд этган.

Ҳисобот Европа ва Марказий Осиёдаги 53 давлат мисолида илк бор шундай кенг қамровли маълумот жамлади ва мамлакатларни руҳий саломатлик тизимига инвестиция киритиш, болалар эҳтиёжига мос дастурларни қайта кўриб чиқишга чақирди.

– Ҳозир чора кўрилмаса, келажак авлод руҳан соғлом ўсиши жараёни хавф остида қолиши мумкин, – дейди Бреда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech