Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг инсон ҳуқуқлари бўйича хабардорлик даражасини ва инсоннинг ахборот олиш имкониятларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида социологик тадқиқот (сўровнома) ўтказилмоқда.
Ушбу сўровнома аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги билимлар, уларнинг ҳуқуқий маданият даражаси, давлат органлари ва бошқа манбалар орқали зарур ахборот олиш имкониятлари тўғрисидаги фикрларини ўрганишга қаратилган.
Сўров натижаларидан аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун фойдаланилади.
Сўровнома давомида жавоб берувчилардан шахсий маълумотлар талаб қилинмайди, барча маълумотлар махфий сақланади ва фақат умумий таҳлил учун қўлланилади.
Сиздан сўровда фаол иштирок этишингизни, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни очиқ ва ошкора билдиришингизни сўраймиз.
Сўровномада қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг.
- Қўшилди: 29.04.2025
- Кўришлар: 125
- Чоп этиш