Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади

Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият, бағрикенглик ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси”га кўра, таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тизимли ўрганишнинг самарали механизмларини жорий қилиш кўзда тутилган.

Ҳуқуқ соҳасидаги олий таълим ва малака ошириш ташкилотларида Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ кафедралари ҳамда юридик клиникалари фаолиятини такомиллаштириш (ташкил қилиш) масаласини ўрганиш мўлжалланмоқда.

 

Мамлакат миқёсида “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни”ни ўтказиш ҳам назарда тутиляпти.

Дурбан декларацияси ва Ҳаракат дастури тавсияларини амалга ошириш бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech