Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ижтимоий уй-жой фондига ўтказилади

Эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй-жой бериш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси”га кўра, уй-жойга муҳтож шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй бериш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:

- ижтимоий уйда яшаётган ҳар бир оилани маҳалладаги ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан комплекс баҳолаш;
 - фақат меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлмаган ҳамда “камбағал оилалар реестри”да турган оилаларга ижарага ижтимоий уй-жой бериш;
- камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоси ишлаш шарти билан уйни ижара олиш харажатларини қоплаб бериш;
- камбағалликдан чиққан оилаларнинг ипотекасига махсус субсидия шартларини қўллаш;
- кўп қаватли уй-жойларининг бир қисмини ижтимоий уй-жой фондига ўтказиш.

 

Ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech