Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, лойиҳада:
бола ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатлари комплекс тизимлаштирилади;
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг Факультатив протоколларида акс эттирилган қоидаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари янада такомиллаштирилади.
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш ва тўғридан тўғри амал қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Кодекс лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг Бола ҳуқуқлари кодекси лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Kun.uz
- Қўшилди: 30.04.2025
- Кўришлар: 53
- Чоп этиш