23 майда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Фарҳод Ҳайитбоев Навоий шаҳридаги "Ўзбекистон" ва "Бунёдкор" маҳаллаларида аҳоли ўртасида оилада маиший зўравонлик ҳолатлари бўйича хабардорлик даражасини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди.
Ижтимоий сўров Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 12 майда қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори, шунингдек, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция қоидаларининг бажарилиши устидан амалга оширилаётган жамоатчилик мониторинги доирасида ташкил этилди.
Ушбу сўров орқали аҳолининг оилада маиший зўравонлик ҳолатларига бўлган муносабатига эътибор қаратилди. Фуқароларнинг айни масалага ёндашуви таҳлил этилди ҳамда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.05.2025
- Кўришлар: 425
- Чоп этиш