Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жорий йил 29 май соат 16:00 да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида (Ислом Каримов кўчаси, 15) 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик, социология фанлари) ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка қабул қилиш борасида суҳбат бўлиб ўтади.
- Қўшилди: 23.05.2025
- Кўришлар: 710
- Чоп этиш