Юрт Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, ташкилот ва муассасаларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Нотариал палатасида ҳам тантанали маросим ташкил этилди.
Тадбирда Палата билан яқин ҳамкорлик қилиб, нотариат соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол юртдошларимиз “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Палата раҳбарияти барча мукофотланганларни самимий табриклаб, келгусида ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишини таъкидлади.
- Қўшилди: 26.08.2025
- Кўришлар: 86
- Чоп этиш