Нодавлат боғчаларда тарбияланаётган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари учун тўловларнинг бир қисми тўлаб берилади
Ҳуқуқий муносабат
“Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомда кўрсатилган имкониятлар хусусида Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев қуйидагиларни маълум қилди:
– Мазкур, низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ота-оналар тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.
Асос: “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом. (Рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.)
Гулноза Бобоева, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский