Фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг иш унумдорлигига, руҳиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, иш жараёнида фаолият самарадорлигини таъминлаш долзарб аҳамият касб этади.
Бугун, 28 апрель бутун дунёда Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида нишонланади. Мазкур сана Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан бери ҳар йили ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад иш жойларида бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар ва бошқа турли хавф-хатарларнинг олдини олишдан иборат.

Бугунги кунда ушбу сана муносабати билан юздан зиёд мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига, хавфсизлик қоидаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказиб келинади.
Иш жараёнида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ишчи ходимлар учун қулайлик яратиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш инсон саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади.
М.Комилова, ЎзА
- Қўшилди: 28.04.2025
- Кўришлар: 178
- Чоп этиш