Улар орасида Освенцим концлагери маҳбуслари устида тажрибалар ўтказган ва «Ўлим фариштаси» номини олган шифокор — Йозеф Менгелега оид маълумотлар ҳам бор.
Аргентина ҳукумати мамлакатдан бошпана топган юқори мартабали нацистларга боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқарди.
Қайд этилишича, улар орасида Освенцим концлагери маҳбуслари устида тажрибалар ўтказган ва «Ўлим фариштаси» номини олган шифокор — Йозеф Менгеле ҳам бор. Ҳукумат хабарида айтилишича, жами 1850 та ҳужжат махфийликдан чиқарилган.
Эълон қилинган материаллар орасида Освенцим коменданти Рудолф Хёсс, «холокост архитектори» Адолф Эйхман, Рига геттоси ва Рига-Кайзервалд концлагерининг «Лента» филиали коменданти Эдвард Рошман ҳамда СС қўшинлари гауптштурмфюрери Эрих Прибкега оид маълумотлар ҳам мавжуд.
Ҳужжатлардан шахсий йиғма жилдлар, ҳибсга олинишлар ёки тергов жараёнига оид газета парчалари, маълумотномалар, телеграмма ва ҳоказолар ўрин олган.
Март охирларида Аргентина президенти Хаер Милей барча давлат идораларига Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатга келган қочоқ нацистларга оид маълумотларни махфийликдан чиқариш ва эълон қилишни буюрганди. Ҳукумат раиси Гилермо Франкос ушбу маълумотларни яширишга ҳеч қандай сабаблар йўқлигини маълум қилган эди.
Kun.uz
- Қўшилди: 30.04.2025
- Кўришлар: 67
- Чоп этиш