Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот” чоп этилди. У “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” туркуми доирасида нашр қилинди.
Ахборотда 2023 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ижроси, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши, конституциявий ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишлари тўғрисида маълумотлар тақдим қилинган. Китоб “Кириш” қисм ва 6 та бобдан иборат.
Янги нашр билан Миллий марказнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-кутубхона маркази – «Инсон ҳуқуқлари уйи» кутубхонасида танишиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.02.2024
- Кўришлар: 2885
- Чоп этиш