Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда БМТ билан ҳамкорлик: маҳорат дарси

24 апрель куни Тошкент давлат юридик университетида “Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда БМТ билан ҳамкорлик” мавзусида навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси талабалари фаол иштирок этди.

Маҳорат дарсини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таҳлил ва тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси Ҳусниддин Холмаматов олиб борди.

Иштирокчилар бола ҳуқуқларининг халқаро ва миллий даражадаги ҳуқуқий асослари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, БМТ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурлар натижалари ва келгусидаги устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди.

Машғулот давомида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, мавжуд қонунчилик асослари ҳамда халқаро ҳуқуқий нормалар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилдилар ва соҳага доир муҳим билимларга эга бўлдилар.

Интерактив шаклда ташкил этилган мазкур маҳорат дарси талабалар учун нафақат назарий билим, балки инсон ҳуқуқлари, хусусан, бола ҳуқуқларини англаш, бу борада юридик ва ахлоқий ёндашувларни шакллантиришга қаратилган. Тадбир якунида иштирокчиларга тегишли тавсиялар берилиб, бу каби учрашувларни мунтазам давом эттириш бўйича фикрлар билдирилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech