Ўзбекистон Республикасининг Экология кодексини қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, бунда:
- инсоннинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, экологик назорат ва мониторинг турлари ҳамда уларни амалга ошириш тартиби;
- экологик экспертизани амалга ошириш тартиби назарда тутилади.
Экология соҳасидаги қонунчилик базаси мақбуллаштирилади ва тўғридан тўғри амал қилувчи Ўзбекистон Республикасининг Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 2026–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланишини кўзда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мўлжалланган.
Лойиҳада:
- атмосфера ҳавосининг ифлосланишини ва саноат тармоқларининг унга таъсирини баҳолаш натижалари;
- трансчегаравий ва ички аҳамиятга эга ерусти сувлар, ерости сувлари қудуқларида сув ифлосланиши, қишлоқ хўжалиги ва саноат ривожини ҳисобга олган ҳолда ерларнинг ифлосланишини назорат қилиш механизмлари;
- мамлакат тоғ ва тоғолди минтақаларининг фаол геологик жараёнлар намоён бўладиган ҳудудларида хавфли экзоген геологик жараёнлар мониторинги масалалари;
- атмосфера ҳавоси, ер усти сувлар ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги масалалари;
- экоаналитик лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш каби тадбирлар назарда тутилади.
Kun.uz
- Қўшилди: 30.04.2025
- Кўришлар: 53
- Чоп этиш