Жорий йилнинг 12 июнь куни Тошкент шаҳрида Европа комиссияси томонидан молиялаштирилаётган ҳамда Minority Rights Group Europe (MRGE), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази” (ФТҚМ) ва Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Самарали ва барқарор фуқаролик жамиятини барпо этиш орқали аҳолининг заиф қатламлари ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида якуний конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кадирханова, халқаро ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда аҳоли заиф гуруҳларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва тавсиялар муҳокама қилинди.
Анжуман доирасида аҳоли заиф гуруҳларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги, шахснинг бир неча идентификацияси кесишуви ҳамда миллий маданий марказларнинг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги ролига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида сессияларда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
- Қўшилди: 13.06.2025
- Кўришлар: 296
- Чоп этиш