Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази докторанти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Шаҳло Сафарова Латвия университетида (University of Latvia) бир ойлик илмий-амалий стажировка ўтаб қайтди. Ушбу стажировка Европа Иттифоқининг илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Стажировка доирасида тадқиқотчи Латвия университети профессор-ўқитувчилари ва халқаро тадқиқотчилар иштирокида ташкил этилган илмий ва ўқув семинарларда қатнашиш, мавзуга оид долзарб илмий-амалий муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконига эга бўлди. Шунингдек, Университет қошидаги ахборот-ресурс марказларининг замонавий ўқув, методик ва илмий адабиётлари билан танишди.
Миллий марказ докторанти Ш. Сафарованинг эътироф этишича, мазкур стажировка унга инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги халқаро тажрибани яқиндан ўрганишда жуда қўл келган. Қолаверса, инсон ҳуқуқлари таълими масалалари, Европа мамлакатларида ушбу соҳалар бўйича амалга оширилаётган илғор ёндашувлар юзасидан назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини оширишга хизмат қилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 30.07.2025
- Кўришлар: 259
- Чоп этиш