МИЛЛИЙ МАРКАЗДА “АҚЛ ГИМНАСТИКАСИ”  МУСОБАҚАСИ

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ҳамда Касаба уюшмалари ташкил этилганининг 120 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоада дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ва ходимларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Совринли ўринларни қўлга киритган “ақл гимнастикаси” усталари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Шахмат йўналиши бўйича ғолиблар:

1-ўрин — Атавуллаев Рустам Ильёс ўғли;

2-ўрин — Миржалов Асилбек Шўҳрат ўғли;

3-ўрин — Рамазанов Азизбек Муродулло ўғли;

4-ўрин — Жуманиёзов Азамат Рўзметович.

Шашка йўналиши бўйича ғолиблар:

1-ўрин — Хандамов Юнус Тошқулович;

2-ўрин — Раҳимова Муяссар Хабибуллаевна;

3-ўрин — Амиров Шерзод Адҳам ўғли;

4-ўрин — Ҳайитбоев Фарҳод Полвонович.

Барча иштирокчиларни фаол иштироки ва ғалабалари билан чин дилдан табриклаймиз!

Бу каби тадбирлар ҳамкасблар ўртасида соғлом рақобат ва дўстлик муҳитини янада мустаҳкамлаши, шубҳасиз.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech