Она сайёрамизга бағишлов
22 апрель – Она Ер куни
Қулоқ шанғиллайди...
Учоқ учдими?..
Қон босимим ошиб кетдими яна...
Офият пишадиган ўчоқ ўчдими,
дори шимар онлар етдими яна.
Қулоқ шанғиллайди,
бош айланар боз;
тоқат етмаяпти нечун муҳитга.
Учар ликобчада қилдикми парвоз,
наҳот она Ерда ризқимиз битган.
Қулоқ шанғиллайди...
Келмайди кетгим,
босим ёки учоқ тушсайди қани;
азиз тупроғини кўзимга суртгум,
пешонамга битган бу сайёранинг.
Ғулом Мирзо
Ўзбекча
English
Русский