“New York Times” газетаси Америка армиясининг Афғонистондаги муваффақиятсизлигини фош этувчи мақолалари учун 109-Пулитцер мукофотини қўлга киритди.
Ушбу журналистик тадқиқот туркуми етти мақоладан иборат бўлиб, илгари нашр этилмаган архив материаллари, шунингдек воқеа жойидан олинган маълумотлар ва содир бўлган фожиада АҚШнинг ўрнини чуқурроқ англаш имконини берувчи турли интервьюларни жамлаган.
Журналистика соҳасидаги улкан ютуқлар учун жами 15 та мукофот эгаларига топширилди. Иккитаси 2024 йил 13 июль куни Трампга нисбатан уюштирилган суиқасд тафсилотини тезкор ёритгани учун “Washington Post” газетаси жамоасига ва “New York Times” газетаси фото мухбирига борилди.

Яна бир мукофот “The Wall Street Journal”га “дунёнинг энг бой одами Илон Маскнинг сиёсий ва шахсий қарашлари ўзгариши, жумладан консерватив сиёсатга қайтиши, қонуний ва ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши ҳамда Россия Президенти Владимир Путин билан шахсий суҳбатлари ҳақида ҳикоя қилгани учун” берилди.
Эътироф қилинган мавзулар орасида Қўшма Штатлардаги гиёҳванд моддаларга қарши уруш ҳамда Ғазо ва Суриядаги ҳарбий амалиёт ҳам бор.
Адабиёт, драма ва мусиқа соҳасидаги ютуқлар учун 8 та мукофот топширилди.

Пулитцер мукофоти ҳар йили маданий соҳаларни намунали ёритган ҳамкасбларимиз меҳнатини рағбатлантириб, улар эришган ютуқлардан жамоатчиликни хабардор қилиш орқали юқори профессионал стандартни сақлашга ҳисса қўшганларга берилади. Мукофот 1917 йил машҳур газета ношири Жозеф Пулитцер томонидан таъсис этилган.
С.Раҳимов, ЎзА
- Қўшилди: 02.06.2025
- Кўришлар: 537
- Чоп этиш