Одам савдоси – давр муаммоси (+видео)

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли амалиёт, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар "замонавий қуллик", яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, қизлар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги жудаям ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

Бугунги лавҳамизда юртимизда одам савдосига қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, қонуний миграция, хорижга чиққанда шартнома шартлари бажарилмаса, миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳақида Миграция агентлигининг масъули Алишер Қодиров батафсил маълумот беради.

М.Турдалиева, И.Исматов ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech