Ўзбекистонда 15 мингга яқин кутубхона фаолият юритмоқда

Ўзбекистонда аҳолининг билим ва маърифий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган кутубхоналар сони йил сайин ошиб бормоқда.

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил бошига қадар мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган кутубхоналар, уларнинг фонди ва фойдаланувчилари ҳақида янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Мазкур ҳисоботга кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатида мамлакатда жами 14 минг 999 та кутубхона ишламоқда.  

Кутубхоналардаги китоб ва журналлар жами 85 миллион нусхани ташкил этган. Фойдаланувчилар умумий сони 12,8 миллион кишини ташкил қилиб, уларнинг 31,6 фоизи — 14 ёшгача бўлган болалар, 45,9 фоизи — 15–24 ёшдаги ёшлар, 22,6 фоизи — 25 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролардан иборат.

Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони:

Қорақалпоғистон Республикаси — 934 та,

Андижон вилояти — 1 065 та,

Бухоро вилояти — 764 та,

Жиззах вилояти — 868 та,

Қашқадарё вилояти — 1 476 та,

Навоий вилояти — 489 та,

Наманган вилояти — 891 та,

Самарқанд вилояти — 1 863 та,

Сурхондарё вилояти — 1 159 та,

Сирдарё вилояти — 526 та,

Тошкент вилояти — 1 467 та,

Фарғона вилояти — 2 108 та,

Хоразм вилояти — 688 та,

Тошкент шаҳри — 701 та.

Статистикага таълим муассасалари кутубхоналари, маҳаллий ҳокимиятлар ахборот-ресурс марказлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги ахборот-кутубхона марказлари ҳам киритилган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech