Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Олий суд томонидан 2026 йил 10 январь ҳолатига кўра экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган тақиқланган манба ва контентлар рўйхати янгиланди.
Мазкур материаллар экстремистик ғояларни тарқатиш, зўравонлик ва терроризмни оқлаш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш аломатларини ўз ичига олган деб баҳоланган.
Қонунчиликка мувофиқ, ушбу манбаларни тарқатиш, сақлаш ёки тарғиб қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
"Ҳурматли фуқаролар! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг," — дейилади Олий суд хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» нашри
Ўзбекча
English
Русский