Саида Мирзиёева Женевада Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашди

Кеча Женевада Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала хоним билан учрашдик, деб ёзади Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.

 

"Мулоқот давомида юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти ҳақида очиқ фикр алмашдик.

Нгози хонимга лидерлик ва доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Бу жаҳон савдоси учун муҳим давр бўлиб, Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этади", деб ёзади Саида Мирзиёева.

 

 «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech