Самарқандда янги болалар кутубхонаси очилади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз саҳифасида Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Болалар кутубхонаси лойиҳаси билан танишгани ҳақида маълум қилди.

Янгитдан очилиши кўзда тутилган Болалар кутубхонаси 1911 йилда барпо этилган тарихий бинода жойлашади. Тошкентдаги кутубхона сингари ушбу иншоот ҳам маданий ўзига хослиги ва давр руҳи сақланган ҳолда, эҳтиёткорлик билан реставрация қилинади.

"Ушбу даргоҳ болалар, ўсмирлар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун чинакам ижодий масканга айланади. Лойиҳада инклюзивликка алоҳида эътибор қаратилган: кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун аудиофонд ташкил этиш режалаштирилган.
Кутубхона фонди ўзбек, инглиз ва рус тилларида жами 120 000 жилд китобни ўз ичига олади.
Бу Самарқанд аҳли учун ажойиб, маънавий бойликка тўла жозибадор маскан бўлиши шубҳасиз. Лойиҳага муваффақият тилаб қоламан", — дейилади хабарда.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech