Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан учрашди

Шерзод Асадов бугун ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда давлат сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлиги сезиларли даражада оширилгани, сўз эркинлиги кафолатлари мустаҳкамланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва профессионал ривожланиши учун шароитлар яратилаётгани таъкидланди.

Суҳбат чоғида 13-14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ЕХҲТнинг «Хабардор ва барқарор жамиятлар учун оммавий ахборот воситаларининг ҳаётийлигини таъминлаш» мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон бундай нуфузли минтақавий платформага мезбонлик қилаётгани мамлакатимизнинг сўз эркинлиги ва медиа муҳитини ривожлантириш борасидаги ютуқларининг эътирофи экани мамнуният билан қайд этилди.

Конференция оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолияти ҳамда медиа соҳаси иқтисодий асосларининг барқарорлигини, жамиятни ишончли ва тасдиқланган маълумотлар билан таъминлаш масалаларини батафсил муҳокама қилишга қаратилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, стратегик коммуникациялар, медиасаводхонлик ва фактчекингни ривожлантириш, Ўзбекистонда хорижий ва халқаро оммавий ахборот воситалари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида маълумот бердим. Дезинформацияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

«Шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари – тажриба алмашиш, журналистлар малакасини ошириш, қўшма тренинглар ва таълим дастурларини ўтказиш, ЕХҲТ етакчи экспертларининг Ўзбекистондаги тадбирларда иштирок этиши юзасидан фикр алмашдик.

Очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканимизни таъкидладик», — дейди Шерзод Асадов ўзининг телеграм каналида.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech