Сирли олам

Хитойнинг Хубей провинциясидаги «Уч дара» тўғони сайёранинг айланишини секинлаштирди ва куннинг ёруғ вақтини узайтирди. Бу ҳақда NASA вакили доктор Бенжамин Фонг Чао маълум қилди.

Янцзи дарёсидаги тўғон 2012 йилда қурилган. Унинг узунлиги 2335 метр ва баландлиги 185 метр. Иншоотда тахминан 40 куб.км сув бор, бу қарийб 38 триллион литрга тенг. Бу сув денгиз сатҳидан 175 метр баландликда сақланади. «Уч дара» дунёдаги энг катта ГЭС ҳисобланади.

NASA мутахассисларининг таъкидлашича, тўғон таъсирида сайёрада масса тақсимоти ўзгарган ва Ердаги кун 0,06 микросекундга чўзилган. Ер ўқи 2 сантиметрга силжиган. Ўзгаришлар жуда кичик бўлса-да, замонавий қурилмалар уларни аниқлашга қодир.

Хўш, бу қандай содир бўлди?

Хитойдаги «Уч дара» тўғонининг сайёра айланишига таъсир кўрсатгани жуда қизиқ ва илмий жиҳатдан муҳим ҳодисадир. Бу тўғон Янцзи дарёсида қурилган бўлиб, унда 40 куб.км сув тўпланган. Бу миқдордаги сувнинг жойлашуви Ердаги масса тақсимотига таъсир қилади. Масса тақсимоти ўзгарганда, Ернинг айланиш динамикасида ҳам кичик ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Масалан, Ер гирдоби сингари ҳаракат қилгани учун ундаги ҳар қандай катта масса бир нуқтада жойлашганда, гирдоба тарзидаги ҳаракатни секинлаштиради. Бу «уч дара» тўғонидаги сувнинг юқори баландликда жойлашгани туфайли юз беради. Сув денгиз сатҳидан 175 метр баландда бўлгани учун Ернинг моменти ўзгариб, кун узоқроқ давом эта бошлайди. NASA мутахассислари бу ўзгаришни 0,06 микросекунд деб баҳолаган. Шунингдек, Ер ўқи ҳам 2 см га кўчган.

Гарчи бу ўзгаришлар инсон ҳаётида сезиларли бўлмаса-да, юқори аниқликдаги замонавий қурилмалар орқали уларни қайд этиш мумкин. Бу воқеа Ер ва ундаги табиий жараёнларни қандай миқёсдаги инсон фаолияти ўзгартира олишини кўрсатади.

«Уч дара» тўғони билан боғлиқ яна бир қизиқ факт шундаки, уни қуриш жараёнида Хитой ҳукумати 1,3 миллиондан ортиқ одамни кўчиришга мажбур бўлди. Бу замонавий тарихдаги энг йирик мажбурий кўчириш жараёни ҳисобланади. Тўғоннинг қурилиши 13 та шаҳар, 140 та шаҳарча ва 1 350 та қишлоқнинг қисман ёки тўлиқ сув остида қолишига олиб келган. Шунингдек, 1 300 дан ортиқ археологик ва маданий аҳамиятга эга объектлар ҳам йўқолган  Шунингдек, экологлар бу иншоот минтақадаги экотизимга ҳам салбий таъсир кўрсатганини таъкидлашади. Баъзи турлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолган. Шу билан бирга, «Уч дара» ГЭСи дунёдаги энг юқори электр ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган иншоотга айланган — йилига тахминан 100 терават-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

«Уч дара» тўғони инсониятнинг муҳандислик салоҳияти қандай улкан миқёсдаги таъсир кўрсатиши мумкинлигини намоён қиладиган ёрқин мисолдир. У Ернинг айланиш тезлигига оз бўлса-да таъсир кўрсатиб, куннинг узайишига олиб келган. Шу билан бирга, бу иншоот орқали энергия етиштиришда рекорд натижалар қайд этилган бўлса-да, унинг экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳам жиддий бўлган. Миллионлаб инсонлар ўз уйларидан воз кечишга мажбур бўлган, тарихий мерослар сув остида қолган.

Ирода Жўраева, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech